Қирғизистон картошкасининг биринчи партияси Тошкентга етказилди
Биринчи партиянинг умумий ҳажми 1 минг тонна танланган картошкани ташкил қилади.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл ва Норин вилоятларида етиштирилган картошканинг биринчи партияси Тошкент шаҳри истеъмолчиларига муваффақиятли етиб борди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига таяниб 24.kg хабар берди.
Биринчи партиянинг умумий ҳажми 1 минг тонна танланган картошкани ташкил қилади. У дастлаб лаборатория текширувидан ўтган ва аллақачон тўлиқ сотиб юборилган.
«Бу Ўзбекистон савдо ваколатхонасининг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошди. Таъминот нафақат Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъкидлаб қолмай, балки савдо-иқтисодий соҳаларда келажакдаги шериклик муносабатларига ҳам йўл очади», дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, Қозоғистон картошкасининг Ўзбекистонга экспорти 14 баробар ошгани, Ўзбекистонга картошка етказиб беришнинг 95,4 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

07:50
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

20:07 / 20.05.2025