Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда икки нафар солиқчи қамалди
Улар тадбиркорнинг нореал қарзини ўчириб бериш эвазига 1000 доллар талаб қилиб, пулларни олаётганда ушланган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқандда икки нафар солиқ ходими пора олгани учун қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорга солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтади.
Солиқчи ушбу “хизмати” эвазига 1000 доллар талаб қилади. Сўнг Булунғур тумани солиқ инспекциясида камерал солиқ текширувлари шуъбаси бошлиғи лавозимида ишловчи танишини шерик қилади.
Солиқчи Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида тадбиркордан “хизмат ҳақи” сифатида 500 доллар олаётганда ашёвий далиллар билан ушланади.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида солиқ ходимларига ҳукм ўқилган. Уларнинг иккаласи ҳам Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид

14:09
Самарқандда ноқонуний қурилган 12 қаватли машҳур бинони бузиш бошланди

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025