Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Қозоғистон президентини қўриқлайди
Яккакурашларнинг жиу-житсу тури бўйича профессионаллар ўртасида жаҳон чемпиони Қозоғистон президенти қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Фото: Оқўрда
Роман Тореханов Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари ва Қозоғистон президенти қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.
Оқўрда хабарига кўра, тегишли фармойиш президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланган.
Роман Тореханов яккакурашларнинг жиу-житсу тури бўйича профессионаллар ўртасида 94 кг тоифасида, шунингдек, мутлақ вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Мавзуга оид

21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди

21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади

08:50 / 22.05.2025