Доллар курси 12600 сўмдан ошди
Тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилди.

Фото: Kun.uz
Бугун, 14 март куни тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12545–12610 сўм, сотиб олиш курси 12485–12520 сўмни ташкил қилмоқда.
Жорий йилнинг бошидан бери миллий валюта биринчи рақамли халқаро валютага нисбатан 1,62 фоизга ўз қадрини йўқотган. Бу кўрсаткич 2023 йил давомида 9,7 фоизни ташкил қилган.
Ўзбекистон Марказий банки 14 мартдан бошлаб 1 АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қийматини 12 546,02 сўм (+12,01 сўм) деб белгилаган.
Марказий банк белгилайдиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курси Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Мавзуга оид

22:56 / 20.06.2025
Сўм 5 кунда 2 фоизга мустаҳкамланди. Бунга нималар таъсир қиляпти?

16:51 / 18.06.2025
Долларнинг расмий курси охирги 10 ойликдаги энг паст даражага тушди

15:08 / 01.06.2025
Болгарияда валютанинг еврога ўзгаришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

22:31 / 28.04.2025