Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергияси етказиб беришда яна чекловлар киритилди
Кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли тармоқларда содир бўлган авариялар оқибатида электр энергияси етказиб беришда яна 150 МВтгача чекловлар киритилди.

Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 12 март куни электр станциялар орқали 234,5 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 2 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 50,8 млн кубометр табиий газ, 19,2 минг тонна кўмир ҳамда 1,6 минг тонна мазут ёқилди.
Туркманистон Республикасидан 16,2 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди.
Республика истеъмолчиларига 218,9 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 6 фоиз кўп электр энергияси, 148,8 млн кубометр, режадагига нисбатан 11 фоиз кўп табиий газ етказиб берилди.
1 минг 346 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси орқали жами 14 миллион 303 минг кубометр табиий газ сотилди. Шунингдек, автомобилларга газ қуйиш станциялари томонидан истеъмолчиларга 700 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Мавзуга оид

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

09:55 / 20.06.2025
8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

09:01 / 17.06.2025