Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди
Июн ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 294 млн долларга камайиб, 36,3 млрд долларни ташкил этди. Захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми ва қиймати ошган. Хорижий валюта захиралари эса 9,23 млрд доллардан 8,43 млрд долларгача қисқарган.

Фото: Bloomberg
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 июл ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 36,3 млрд долларни ташкил қилди.
Июн ойи давомида олтин захираларининг қиймати 26,81 млрд доллардан 27,31 млрд долларгача ошган. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми 11,4 млн троя унциядан 11,7 млн троя унциягача кўпайган.
Шунингдек, хорижий валюта захиралари қиймати 9,23 млрд доллардан 8,43 млрд долларгача қисқарган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари умумий ҳисобда қарийб 294 млн долларга камайган. Бунга ўтган ойда олтин экспорт қилинмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистон апрел ва май ойларида олтин сотишни 1 тоннагача камайтиргани хабар қилинганди. Бу кўрсаткич февраль-март ойларида 23 тоннани ташкил этган.
Олтин-валюта захиралари нима учун керак?
Ҳар бир мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ўзига хос суғуртадир. У давлатнинг миллий иқтисодиётини эҳтимолий макроиқтисодий хатарлардан ҳимоя қилади. Шу боис олтин-валюта захиралари қатор талабларга жавоб бериши лозим. Масалан, ундан ҳар қандай соҳада фойдаланиш имконияти бўлиши керак. Олтин-валюта захиралари осон жойлаштирилиши ва осон олиниши даркор.
Мамлакатларнинг олтин-валюта захираларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:
- тўлов ва савдо балансидаги дефицитни бартараф этиш учун;
- инфляцияни ушлаб туриш, миллий валютани молия бозорида қўллаб-қувватлашга валюта сотиб олиш учун;
- давлатнинг ташқи қарзларини тўлаш учун;
- давлатлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун.
Олтин-валюта захиралари асосан қимматбаҳо металлардан (қуйма олтин, платина, палладий, кумуш), давлатлараро миқёсда захира валютаси сифатида тан олинган хорижий пул воситаларидан (АҚШ доллари, евро, швейцар франки, япон иенаси, фунт-стерлинг) ва Халқаро валюта жамғармаси чиқарадиган нақдсиз пул бирликларидан ташкил топади.
Давлатнинг олтин-валюта захиралари миқдори унинг иқтисодиёти ва молиявий тизими ҳолатидан дарак беради, давлатлараро мажбуриятлар бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини кафолатлайди. Халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

15:34 / 10.06.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди

17:35 / 04.06.2025
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди

15:08 / 01.06.2025
Болгарияда валютанинг еврога ўзгаришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

18:41 / 29.05.2025