Юнусободда бир нечта дўконлар ёниб кетди
Пойтахт ФВБ ёнғин ўчирилгани ва ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр
10 август куни соат 14:00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги эски дўконлардан бири ёниб кетди. Натижада бошқа дўконларга ҳам ёнғин ўтгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 14:08 да етиб бориб, ёнғин соат 14:29 да ўчирилган. Шунингдек, расмийлар ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

18:26 / 05.06.2025
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

08:00 / 05.06.2025
Олмазор туманида 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди

22:45 / 28.05.2025