Vertu 500 минг долларлик кнопкали телефонни сотувга чиқарди
Функционаллик жиҳатдан телефон жуда оддий, ундан фақат қўнғироқ қилиш ва хабар юбориш мумкин холос. Ҳатто камераси ҳам йўқ. Аммо унинг дизайни устида 4 йил ишланган.

Vertu (Англия) расмий веб-сайтида яна бир янги маҳсулот пайдо бўлди — Signature V Cobra Limited Edition тугмачали телефони. Функционаллик жиҳатдан телефон жуда оддий: унда фақат қўнғироқларни амалга ошириш ва SMS ёзиш мумкин. Буни 2 дюймли дисплейга эга кичик қурилманинг кўриниши яққол тасдиқлайди. Аммо у техник хусусиятлари эмас, балки дизайни билан эътиборни тортади.
Телефон дизайни Франциянинг Frederic Boucheron қироллик заргарлик уйи билан биргаликда яратилди. Асосий безак сифатида қадимги Миср мифологиясида куч ва донолик рамзи бўлган кобра танланди. У 439 та пушти ёқутдан ясалган, судралувчининг кўзлари ўрнига иккита яшил зумрад қадалган. Шунингдек, илон боши ёнида 2,02 каратли нок шаклидаги олмос, танасида эса 1,02 каратли олмос бор.
Гаджет клавиатураси яхлит ёқутдан ясалган, ташқи томони эса қимматбаҳо тошлар билан қопланган. Таъкидланишича, бу иш учун дизайнерларга 4 йил керак бўлди. Қурилманинг орқа томонида Vertu логотипи ва Frederic Boucheron белгиси бўлган заргарлик бир нечта винтлар ва олтин қопламали металл иловани кўриш мумкин. Телефонда камера йўқ.
Vertu Signature V Cobra Limited Edition компаниянинг расмий веб-сайтида 504 308 доллар нархда сотилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42 / 15.06.2025
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03 / 15.06.2025
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45 / 15.06.2025
Мавзуга оид

16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди

15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди

13:53 / 17.01.2025
Яна UzIMEI машмашаси: Ўзбекистонда телефонлар нархи ошадими?

21:17 / 30.12.2024