Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Қурбонлар бор
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидан яна водород сульфид сизиб чиқди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғига кўра, 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор.

Фото: Видеодан кадр
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида 17 сентябр куни навбатдаги офат рўй берган. Буни Kun.uz мухбирининг саволига жавоб берган масъуллар тасдиқлади.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевнинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган, шунингдек, жароҳатланганлар бор. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
«Ҳақиқатан, кеча сиз айтган ўша нохуш ҳолат бўйича, икки нафар одам ҳалок бўлгани бўйича, воқеа жойига вилоят прокурорининг ўзи чиққан. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», деди у.
Вафот этганлардан ташқари, жароҳатланганлар ҳам бор.
«Ўлим ҳолати бўлган. Икки нафар шахс ўлгани тўғрисидаги ҳолат бор. Яна тан жароҳати олинган ҳолатлар ҳам бор. Ҳозир терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Натижаси бўйича сизларга маълумот берилади», деди Бош прокуратура ходими.
Мавзуга оид

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида

20:56 / 11.05.2025