Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида янги қурилаётган бинонинг том қисми ёниб зарарлангани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 13 октябр куни содир бўлган. Тошкент шаҳар ФВБга соат 15:28 да Юнусобод тумани 3-даҳа “Акбаробод” МФЙ ҳудудида, янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:36 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:03 да ёнғин ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Мавзуга оид

18:26 / 05.06.2025
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

08:00 / 05.06.2025
Олмазор туманида 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди

22:45 / 28.05.2025