Ню-Йорк шаҳри расмийлари қурғоқчилик туфайли аҳолини сувни тежашга чақирди
Ўтган октябр ойида Ню-Йоркда ёғингарчилик бўлмаган 1869 йилдан бери иккинчи энг узун давр кузатилган.

Фото: AFP
АҚШ Ню-Йорк шаҳри маъмурияти қурғоқчилик хавфи борлигини эълон қилди. Шаҳар мэри веб-сайтига кўра, ўтган октябр ойида Ню-Йоркда 1869 йилдан бери ёғингарчилик бўлмаган иккинчи энг узун давр кузатилган.
Шаҳар мэри Эрик Адамс аҳолини иложи борича сувни тежашга чақирди. Расмийлар, шунингдек, шаҳар хизматларига тежаш режимига ўтишни буюрди.
«Ҳозир сувни тежашни бошлаш орқали биз ёзда паркларни суғориш ва ҳовузларни тўлдириш ва янада оғирроқ қурғоқчилик ҳолатининг олдини олиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», деди Адамс.
The New York Times таъкидлаганидек, ҳозирча шаҳар маъмуриятининг чақириғи ню-йоркликлар томонидан сувдан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай чекловларни назарда тутмайди.
Сувни тежаш бўйича тавсиялар шаҳар мэрияси сайтида эълон қилинган. Тавсияларга чўмилиш жараёнини тезлаштириш, идишларни ювишда сувни тежаш, сув оқаётган кранларни тузатиш ва гидрантлардаги носозликлар ҳақида хабар бериш киради.
Мавзуга оид

11:10
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025