Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур
Парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. Давлат раҳбари мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кўпайтиришга чақирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 5-чақириқдаги илк ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, “янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши керак”.
Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди.
Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.
Президент Қонунчилик палатасига Ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатди.
Мавзуга оид

19:24 / 05.07.2025
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди

17:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

12:12 / 30.06.2025
Қимматбаҳо металл ва тошлар ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик жорий этилади

09:51 / 26.06.2025