Ўзбекистон | 09:49 / 13.12.2024
2085
1 дақиқада ўқилади
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилаётган платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:
- сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш;
- республикадаги туроператорлар ва турагентлар хизматлари, шу жумладан, сайёҳларга гид, гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, экскурсия етакчилари хизматларидан фойдаланиш;
- йўналишсиз такси ва автотранспорт воситалари ижараси хизматларидан фойдаланиш;
- автобус, авиа ва темирйўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш;
- халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
- туризм соҳасига оид статистик ҳисоботларни юритиш ва реал вақт режимида таҳлил қилиш.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

13:27 / 06.06.2025
2 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди

12:05 / 02.06.2025
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади

13:44 / 30.05.2025