Тошкент вилоятидаги учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Тошкент вилоятидаги 3 та АЁҚШда сифатсиз АИ-92 маркали автобензин сотилиш ҳолатлари аниқланди.

Аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан «Ўзэнергоинспекция» томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида АЁҚШда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган «Д.К.Л.», «Б.О.» ва «Н.Г.О.» МЧЖга қарашли 3 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШ биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
Мавзуга оид

18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

22:20 / 10.05.2025