Бўстонлиқда Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ ўлдирилгани маълум бўлди
Айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилгани, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилгани аниқланган.

Фото: Экология вазирлиги
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қўнғир айиқ териси топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли Ахсарсой ҳудудида назорат рейд тадбирлари ўтказилганда, қўнғир айиқнинг териси топилган. Ашёвий далил Фанлар академияси Зоология институти томонидан ўрганилганида Тян-Шан қўнғир айиғига тегишли экани маълум бўлган. Шунингдек, ўрганиш давомида айиқ номаълум шахслар томонидан қўлбола сиртмоқ ёрдамида ўлдирилгани, териси қолдирилиб, бошқа қисмлари олиб кетилгани аниқланган.
Қўнғир айиқ заиф, кенг, бироқ мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган. Уни овлаш тақиқланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар Тошкент вилояти ИИББга юборилган.
Мавзуга оид

15:22 / 27.06.2025
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

11:43 / 27.06.2025
Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:57 / 21.06.2025
Ўрта Чирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди

11:05 / 13.06.2025