Япония собиқ бош вазири Кисидага ҳужум қилган йигит 10 йилга қамалди
У Вакаяма префектурасидаги сайловолди митингида Фумио Кисидага қўлбола портловчи қурилмани отганди. Судда айбланувчи ҳукумат раҳбарини ўлдиришни эмас, жамоатчилик эътиборини тортмоқчи бўлганини билдирди.

Фото: Reuters
Вакаяма округ суди собиқ бош вазир Фумио Кисидага ҳужум қилган 25 ёшли Рюдзи Кимурани айбдор деб топди. Kyodo агентлигига кўра, у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Айблов томони Кимура учун 15 йил қамоқ жазоси сўраган.
2023 йил апрелда Рюдзи Кимура Вакаяма префектурасидаги сайловолди митингида Фумио Кисидага қўлбола портловчи қурилмани отганди. Портлаш оқибатида полиция ходими ва тадбир иштирокчиларидан бири жароҳат олган, Кисидага эса ҳеч қандай зарар етмаганди.
Суд ҳукмига кўра, Рюдзи Кимура ўз ҳаракатлари бош вазирнинг ўлимига олиб келиши мумкинлигини тушунган. Айбланувчи ҳукумат раҳбарини ўлдириш ниятида бўлмагани, аммо жамоатчилик эътиборини тортишга уринганини билдирган.
Маълумотларга кўра, ушбу воқеадан олдинроқ йигит қонунчиликни ўзгартириш ва парламент сайловларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича судга даъво киритган. Унинг даъвоси рад этилганидан кейин Рюдзи Кимура ижтимоий тармоқларда Японияни «демократияга қарши деспотик давлат» деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябр ойида Фумио Кисида кўплаб можаролар сабаб сайловларда иштирок этишдан бош тортганди. Кисида ушбу «оғир қарор» мамлакатда «сиёсий ислоҳотларни олдинга силжитиш» истаги сабаб қабул қилинганини билдирганди.
Мавзуга оид

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025