Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:12 / 22.02.2025
10483
2 дақиқада ўқилади
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
Фарғонада энг кўп донли экинлар, Андижонда энг кўп сабзавотлар, Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган.

Фото: AP
2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 467,0 трлн сўмни ташкил этган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қуйидаги ҳудудлар етакчилик қилди:
- Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (998,5 минг тонна);
- Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 833,7 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (747,6 минг тонна);
- Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (351,5 минг тонна);
- Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (699,9 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (666,1 минг тонна);
- Қашқадарё вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (345,9 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп – 1 456,0 минг тонна сут олинган;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 1 608,1 миллион дона тухум олинган;
- Хоразмда энг кўп – 33,0 минг тонна балиқ овланган;
- Самарқандда 1 765,8 минг бош йирик шохли қорамол бор;
- Қашқадарёда 5 109,7 минг бош қўй ва эчкилар бор;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 57 009 бош отлар бор;
Мавзуга оид

10:27
Экинлар уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими ислоҳ қилинади

12:36 / 08.07.2025
Жиззахда қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум бўлди

12:34 / 08.07.2025
Ўзбекистон БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кенгашига сайланди

16:39 / 07.07.2025