Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти
2025 йилда Тошкент метрополитенида кунлик ўртача йўловчи ташиш ҳажми 12,6 фоизга ошди.

Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 млн йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млн нафарга кўп.
2025 йилнинг январ-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 фоизга ошган.
Маълумот учун, 2023 йил январ-декабр ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 445,9 минг нафар йўловчи ташилган.
Мавзуга оид

11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

09:50 / 21.05.2025
Ўзбекистонда 4 ойда қанча эгизак туғилгани айтилди

08:14 / 21.05.2025
Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони маълум қилинди

17:03 / 20.05.2025