АҚШ давлат котиби Покистонга Ҳиндистон билан музокараларда ёрдам таклиф қилди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио АҚШ вақти билан 9 май, жума куни кечқурун Покистон армияси бошлиғи генерал Асим Мунир билан суҳбатлашди ва Покистон ва Ҳиндистонни можарони юмшатиш йўлларини топишга чақирди, деди Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс.

Фото: AP
Рубио, шунингдек, келажакда можаролар олдини оладиган конструктив музокаралар бошлашда АҚШнинг ёрдамини таклиф қилди, деди Давлат департаменти вакили.
Покистон шанба куни эрта тонгда Ҳиндистон ҳаво базаларига бир неча соат олдинги ракета ҳужумларига жавобан ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. Ҳиндистон ҳукумати вазиятнинг кескинлашишига жавоб қайтаришга тайёрлигини билдирди.
Покистон «Баньян-ул-Марсус» ("Мустаҳкам девор") деб номланган кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар берди Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик манбаларига таяниб. Кейинроқ Покистон ҳукуматининг X'даги аккаунтида операция бошлангани ҳақидаги хабар пайдо бўлди.
Нашр манбаларига кўра, амалиёт доирасида Покистон армияси Ҳиндистон ҳудудидаги кўплаб стратегик нишонларга зарба беришни режалаштирган. Нашр Ҳиндистон-Россия қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган, товушдан тез учувчи BrahMos ракеталари омбори йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Шунингдек, нашр манбаларига кўра, бошланган операция давомида Покистон Ҳиндистоннинг Удҳампур ва Патҳанкот ҳаво базаларига, армия бригадаси қароргоҳи ва йирик ҳарбий омборга зарба берган.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025