Ўзбекистон | 13:07 / 26.05.2025
1479
1 дақиқада ўқилади

34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди

Ўзбекистонда 34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2 610 тага кўпайгани маълум бўлди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-25 ўқув йили бошига қадар мамлакатда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этди.

Ушбу кўрсаткич 1990-91 ўқув йили бошига нисбатан 2 610 тага ошган. Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қуйидагича:

  • 1990-91 ўқув йили бошида — 8 333 та;
  • 2000-01 ўқув йили бошида — 9 726 та;
  • 2010-11 ўқув йили бошида — 9 806 та;
  • 2020-21 ўқув йили бошида — 10 181 та;
  • 2021-22 ўқув йили бошида — 10 289 та;
  • 2023-24 ўқув йили бошида — 10 750 та;
  • 2024-25 ўқув йили бошида — 10 943 та.

Мавзуга оид