Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
Портлаш оқибатида «улкан оловли шар пайдо бўлиб, ҳавога тутун устунлари кўтарилди». Ушбу завод хлорпирифоснинг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Фото: AP
Хитойнинг Шандун провинциясида жойлашган кимёвий заводда портлаш юз берди, деб ёзмоқда South China Morning Post. Портлаш оқибатида «улкан оловли шар пайдо бўлиб, ҳавога тутун устунлари кўтарилган».
Хитой марказий телевидениеси ҳам содир бўлган воқеа тўғрисида хабар бериб, қутқарув ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Қанча одам жароҳат олгани ва портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Портлаш 27 май куни тушга яқин Гаоми шаҳар уъездидаги Shandong Youdao Chemical компанияси объектида содир бўлган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, портлаш оқибатида кўплаб уйларнинг деразалари синган.
Shandong Youdao Chemical компаниясига 2019 йилда асос солинган, у пестицидлар, фармацевтика дори воситалари ва бошқа кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирда у ерда 300 дан ортиқ ходим фаолият юритади. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Shandong Youdao Chemical — хлорпирифос пестицидининг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид

09:09
NYT: Трамп дунёни АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида бўлиш ниятида

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025