Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Токиода Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари билан учрашди.

Фото: Дунё
Токио шаҳрида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев 28 май куни Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари Хисаши Мацумото билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда визани либераллаштириш, гуманитар ва бизнес алмашинуви, хавфсизлик бўйича тавсияларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хисаши Мацумото Ўзбекистон-Япония муносабатлари ривожланишининг ижобий динамикасини қайд этиб, Япония Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор сифатида Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини алоҳида таъкидлади ва унинг янада чуқурлашишига умид билдирди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳаларида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин алоқаларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқлади.
Мавзуга оид

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди

20:09 / 02.06.2025
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди

19:23 / 02.06.2025