Жаҳон | 21:42 / 13.06.2025
18046
2 дақиқада ўқилади

Исроил ҳужумдан олдин Эрон қўмондонлиги аъзоларини алдаб бир жойга йиғди – ОАВ

Исроилнинг зарбаси оқибатида кўплаб қўмондонларнинг ҳалок бўлгани шу билан изоҳланмоқда.

Фото: AFP

Исроилнинг хавфсизлик бўйича амалдорини Fox News телеканалига айтишича, Исроил зарбадан олдин Эрон ҳарбий ҳаво кучларининг юқори мартабали қўмондонларини алдаб, бир жойга йиғишга муваффақ бўлган.

«Биз улар ҳақида кўпроқ маълумот олишга имкон берадиган махсус тадбирларни амалга оширган эдик, кейин эса бу маълумотлардан уларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир қилиш учун фойдаландик», деди манба. «Биз бу ҳаракатларни учрашувга олиб келишини билардик - лекин бундан ҳам муҳими, уларнинг у жойда қолиши учун нима қилишни билардик».

Манбанинг айтишича, зарбалар кутилганидан кўра муваффақиятли бўлган, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон Исроилга қарши ишлатмоқчи бўлган баллистик ракеталарга профилактик зарбалар берилган.

13 июнга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга йирик ҳаво ҳужуми уюштирди ва ядровий иншоотлар билан ракета обектларидан тортиб, юқори мартабали амалдорлар ва олимларнинг қароргоҳларигача бўлган ўнлаб нишонларга зарба берди. Ҳалок бўлганлар орасида Эрон қўмондонлари ва муҳим олимлар бор эди.

Axios нашрининг Исроил расмийларига таяниб ёзишича, Исроил Эронга қарши операцияни АҚШ «сигнали» билан саккиз ой давомида тайёрлаган.

Мавзуга оид