Uzbekistan Airways Тел-Авивга парвозларни тўхтатди
Бунга Исроил ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

Фото: Kun.uz
Исроилнинг Тел-Авив шаҳри халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатди.
Таъкидланишича, бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилет учун тўловларни қайтариб олиш ёки бошқа саналарга бепул қайта банд қилиш учун мурожаат этиши мумкин.
Аввалроқ, Исроил Давлати билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берган эди.
Мавзуга оид

14:13
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди

13:22
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди

10:46
Яқин Шарқдаги «порох тўлдирилган бочка». Исроил ва Эрон зиддияти тарихи

08:39