Жаҳон | 14:16
2866
2 дақиқада ўқилади

Суд Россиянинг Домодедово аэропортини миллийлаштирди

Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг даъвосига кўра, аэропортнинг бенефициарлари бошқа мамлакатлар резидентлари бўлиб, стратегик корхона активларини ноқонуний равишда тасарруф этган ва фойдани чет элга ўтказган.

Фото: Sergei Karpukhin/TASS/picture alliance

17 июн, сешанба куни бўлиб ўтган суд мажлисида Москва вилояти арбитраж суди Россия Бош прокуратурасининг Москва вилоятидаги Домодедово аэропорти активларига эгалик қилувчи "ДМЕ Холдинг" ОООни давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги даъвосини тўлиқ қаноатлантирди. Ушбу қарор «зудлик билан ижрога келтирилди», деди жараён иштирокчиси «Интерфакс» агентлигига.

Россия Бош прокуратураси 30 январ куни «Домодедово» гуруҳининг 30 та компаниясига қарши судга даъво берди, унда аэропортнинг асосий эгаси Дмитрий Каменшчик (Туркия ва БАА фуқаролигига эга) ва "Домодедово" кузатув кенгаши раҳбари Валерий Коган (Исроил фуқароси) бошқа мамлакатларда резидент бўлгани ва Россия қонунчилигини бузган ҳолда фойдани чет элга ўтказгани айтилади.

Даъвога кўра, 2024 йилда Каменшчик ва Коган аэропортни "ДМЕ Холдинг" назорати остига ўтказиш бўйича келишувни ташкил қилиш ва бунинг учун Россия Монополияга қарши федерал хизмати (ФАС)дан рухсат олиш орқали «стратегик корхона устидан чет эл назорати йўқлиги иллюзиясини яратишга» уринган.

Аввалроқ Москва вилояти арбитраж суди хавфсизлик чораси сифатида "Домодедово" гуруҳининг мол-мулки ҳамда Каменшчик ва Коганнинг активларини хатловга олган эди.

Мавзуга оид