Жамият | 15:43
2522
2 дақиқада ўқилади

Нарпай туманида 16 ёшли йигит сувга чўкиб ҳалок бўлди

Яқин қариндошлари билан Нарпай каналига чўмилишга борган йигит сувга чўкиб кетган. Унинг мурдаси каналнинг қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 16 ёшли йигит сувга чўкиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Пахтачи туман ИИБнинг 2025 йил 18 июндаги хабарига кўра, туманнинг Истиқлол маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Нарпай каналидан 2009 йилда туғилган А.С.нинг мурдаси топилган. Мурда йигитнинг яқин қариндошлари томонидан таниб олинган.

Нарпай туман ИИБга кўра, А.С. мурдаси топилишидан бир неча кун олдин яқин қариндошлари билан каналнинг Нарпай тумани Нарпай маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмига чўмилишга борган. У чўмилиш жараёнида сувга оқиб кетган.

Воқеа жойи туман прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Паркентда 3 бола, ундан аввал эса Пахтачида 3 ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид