Жамият | 11:30
2867
1 дақиқада ўқилади

Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

25 июн куни соат 09:34 да  Тошкент шаҳар Сергели тумани, Порлоқ кўчасида «Спарк» русумли автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Фото: ФВБ

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 09:42 да етиб бориб, ёнғин соат 09:45 да ўчирилди.

Ёнғин натижасида айтилган манзилда «Спарк» автомобили тўлиқ ёниб зарарлангани ҳамда «Спарк» автомобили ёнида турган «Кобалт» автомобилининг ён томони кузов қисми ёниб зарарлангани аниқланди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид