Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди
Сирдарё вилоятида тақиқланган ов қуроллари билан балиқ овлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлиги маълум қилишича, рейд давомида Сирдарё дарёсидан чиқиб келаётган “Москвич” инспекторлар томонидан кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси юкхонасидан 1 дона балиқ овлашга мўлжалланган электр қармоқ, 1 дона резина қайиқ, 3 дона аккумулятор ҳамда умумий ҳисобда 19 дона балиқ борлиги аниқланди.
Овланган балиқлар орасида 2 дона оқ амур, 7 дона оққайроқ, 9 дона товонбалиқ ҳамда Қизил китобга киритилган 1 дона Туркистон мўйловдори бўлган. Улар ноқонуний равишда электр қармоғи ёрдамида Сирдарё дарёсидан овлангани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳайвонот дунёсига 495 млн сўм зарар етказилган.
Барча ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
Мавзуга оид

09:59 / 21.06.2025
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025