Қозоғистонда Chevrolet автомобиллари нархи арзонлашди
Қозоғистонда Chevrolet брендига тегишли камида учта модел: Cobalt, Onix ва Tracker’нинг нархи пасайтирилди. Бренд вакиллари бу ўзгаришни нархларни доимий равишда қайта кўриб чиқиш сиёсатининг бир қисми деб атади.

Фото: REUTERS/Andrew Kelly
Қозоғистонда янги Chevrolet автомобиллари нархи сезиларли даражада арзонлашди. Бу ҳақда Kursiv Kazakhstan нашри хабар берди.
Нархнинг пасайиши бренднинг камида учта моделига таъсир кўрсатган. Хусусан, Cobaltʼнинг Optimum комплектацияси нархи 8,19 млн тенгедан (198,1 млн сўм) 7,29 млн тенгега (176,3 млн сўм) пасайган бўлса, Оnixʼнинг механик узатмалар қутисига эга базавий модели 6,99 млн тенгегача (169,1 млн сўм), Tracker’нинг бошланғич нархи эса 9,99 млн (241,7 млн сўм) тенгега туширилган.
Chevroletʼнинг Қозоғистондаги расмий вакиллари бу ўзгаришни компаниянинг нарх сиёсатини доимий равишда қайта кўриб чиқиш сиёсатининг бир қисми сифатида баҳолаган.
«Нархларни мунтазам равишда кўриб чиқиш сиёсати доирасида ва жорий бозор шароитларини инобатга олган ҳолда Қозоғистонда Chevrolet брендининг баъзи моделлари нархи арзонлаштирилди. Ушбу қарор Chevrolet автомобилларини мижозларимиз учун янада қулайроқ қилиш мақсадида қилинган», дейилади расмий баёнотда.
Мавзуга оид

17:57 / 28.06.2025
Қозоғистонда ОАВ ходимларига байрам муносабати билан 66 та уй топширилди

16:25 / 28.06.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Орол денгизи қуриган тубида саксовул экади

20:48 / 26.06.2025
Қозоғистонда армияга SMS орқали чақиришга рухсат берилади

15:52 / 23.06.2025