Жамият | 10:02 / 26.07.2025
8920
1 дақиқада ўқилади

Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди 

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 26 июл куни соат 01:05 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган Б.Б. "Спарк" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 1 нафар йўловчи, 2004 йилда туғилган А.Ж.га шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид