Туризм | 07:30 / 26.07.2025
708
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга шу йилнинг январ-май ойларида 4,2 млн хорижий сайёҳ келди

Россиянинг "Большая Азия" электрон нашри "2025 йилда Ўзбекистонга 300 мингдан ортиқ россиялик сайёҳ ташриф буюрди" сарлавҳали мақолани эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Россия ОАВ Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотига таяниб, шу йилнинг январ-май ойларида мамлакатимизга 4,2 миллион хорижий сайёҳ келганини хабар қилган. Уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион кишига ёки 48,2 фоизга ошган, деб таъкидланган.

Ўзбекистонга сайёҳлар оқими бўйича Қирғизистон (1,2 миллион киши), Тожикистон (993 минг) ва Қозоғистон (899 минг) етакчилик қилмоқда. Тўртинчи ўринда қайд этилган Россиядан эса ушбу даврда 344 минг киши Ўзбекистонга саёҳат қилиш мақсадида борди.

"Большая Азия"да эълон қилинган материал якунида: "Ўзбекистон ҳукумати туризм соҳасини фаол ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, 2024 йилда республикага 8,2 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди, улардан 870 минг нафари Россия фуқароларидир. 2023 йилда эса Россиядан сайёҳлар оқими 714 мингдан ортиқ кишини ташкил этган", – деб ёзилган.

Мавзуга оид