Ўзбекистон | 00:58
9432
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди

Департаментга 2023 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шамсиддин Соҳибназаров ишдан кетган. Унинг ўрнини Жаҳонгир Ҳотамов эгаллади. У фаолияти давомида Хоразм, Наманган ва Самарқанд вилоятларига прокурорлик қилган, икки йилдан буён бош прокурор ўринбосари эди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Ҳотамов 20162017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 20172018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган, 2018 йил февралидан 2020 йил октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган. 

20202022 йилларда Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган. 2022 йил февралидан 2023 йил августига қадар Самарқанд вилоятига прокурорлик қилган.

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 2023 йил октябридан буён Шамсиддин Соҳибназаров раҳбарлик қилиб келаётганди.

Шамсиддин Соҳибназаров

2024 йил январида мазкур департамент фаолияти кучайтирилиб, унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосарига айланганди. 2024 йил апрелида эса Соҳибназаров ишдан олингани ҳақида хабар пайдо бўлганди, аммо бу маълумот расман тасдиқланмаганди.

Бундан олдинроқ мазкур департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари Иноят Шукуров ҳамда департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Рўзматов лавозимидан озод қилингани маълум бўлганди.

Мавзуга оид