Жамият | 08:30
1006
1 дақиқада ўқилади

Новосибирскда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА

Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни арафасида Ўзбекистон Бош консулхонаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда фуқаро ва унинг вояга етмаган икки фарзандини ватанига қайтариш бўйича тезкор амалий чора-тадбирларни амалга оширди.

Оила Новосибирск шаҳрида ўта оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолгани сабабли уларнинг зарур ҳужжатлари, жумладан болаларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари бепул расмийлаштирилди ҳамда авиачипта сотиб олинди.

Улар Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Мавзуга оид