Босфорнинг учинчи мўъжизаси: Ёвуз Султон Салим кўприги

Аҳолиси кўпмиллион кишилик бўлган Истанбул ва Туркиянинг шимолий транспорт тизими 26 август куни ҳукумат томонидан ажойиб совға билан тақдирланади. 15 миллионли мегаполис Босфор бўғози узра учинчи кўприкни қабул қилиб олади.
Ёвуз Султон Салим кўприги шаҳарнинг Европа ва Осиё қисмини ўзаро боғлаб туради. У ҳар кун икки миллионга яқин автоулов қатнови бўладиган Истанбул транспорт артерияси вазифасини ўташи керак.
Маросимда Туркия президенти Ражаб Эрдўған, бош вазир Бинали Йилдирим, транспорт вазири ва ҳукуматнинг бошқа кўплаб аъзолари иштирок этади. Ҳорижий меҳмонлардан Баҳрайн қироли шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Бакир Изетбегович, Македонея президенти Герге Иванов, Болгария бош вазири Бойко Борисов, шунингдек, ушбу давлатларнинг транспорт вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Босфор устидан ўтувчи учинчи кўприкнинг ишчи нусхаси йўқ, аммо у дунё амалиёти учун ўзининг ажойиб ечимларини тақдим этишига умид билдирилган. Кўприкнинг узунлиги 1408, эни эса 59 метрни ташкил этади. Унда автоуловлар ҳаракати учун саккиз йўлак ва иккита темир йўл йўналиши ишга туширилган. Султон Салим кўпригининг икки устуни денгиз сатҳидан 322 метр баландликда жойлаштирилган. Туркия-Италия консорциуми бўлмиш IC ctas - Astaldi JV’нинг маълум қилишича, кўприк ўзининг бутун кўриниши билан жаҳон мақомига тўлиқ жавоб бера олади.
Кўприкнинг расмий қурилиш ишлари 2013 йилда бошланган эди. Қурилишга 3 млрд доллар маблағ кетганлиги айтилмоқда. У тўлиқ ҳолда консорциумнинг хусусий инвестиция маблағлари эвазига молиялаштирилган.
Қатнов йўли, инфрақурилма, яшил ҳудудларни ташкил этиш ва шу каби ишларга жами ҳисобда 6 млрд доллар маблағ сарфланган.
Кўприкдан ҳар кунлик ҳисобда 135 мингта енгил ва юк машиналари ўтиши тахмин қилинган. Ушбу кафолатни консорциумга давлат берган. Кўприкда ҳаракатланиш пулли бўлиб, Европа қисмидан Осиёга ўтиш енгил машиналар учун 3,4 доллар, юк машиналари учун эса 15 долларни ташкил этади. Осиёдан Европа қисмига ўтиш эса бепул.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025