Хитойда ўтказилаётган "Тулки ови" натижаси эълон қилинди

Фото: © AP
Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари "Тулки ови —2016" кампанияси доирасида шу пайтгача 634 нафар қочқин порахўрни қўлга олди, деб хабар қилмоқда ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги. Махсус амалиёт шу йилнинг май ойида бошланган эди.
Хабарларга кўра, айни вақтда 634 нафар қочқин мулозим дунёнинг 67 мамлакати ва минтақасида ушланган, улардан 16 нафари энг жиддий қидирилаётган 100 жиноятчи рўйхатида бўлган. Ҳибсга олинганларнинг 205 нафари 10 млн юандан ортиқ (1,5 млн АҚШ долларига яқин) маблағга оид жиноят ишларида сўроқ қилинмоқда. Яна 59 киши 100 миллион юандан ортиқ (15 миллион долларга яқин) маблағга оид ишларга алоқадорлиги гумон қилинаяпти. Коррупцияда айбланаётганларнинг 48 нафари 5 йилдан кўпроқ вақтдан бери маҳкамадан қочиб юрган, 17 киши 10 йилдан ортиқ вақтдан бери яшириниб юрганига ойдинлик киритилган.
Аввалроқ, ХХР жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Цинфэн, мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилган маблағларни қайтариш муҳим вазифа эканини айтган эди.
Синьхуа агентлигининг хабарига кўра, "Тулки ови-2015" кампанияси доирасида ХХР ҳукумати 857 нафар қочқин порахўр мулозимни мамлакатга қайтаришнинг уддасидан чиққан.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025