Голландияликлар хитойлик миллиардер учун суперяхта лойиҳасини яратишди

Фото: Giudo De Groot
Голландиянинг Giudo De Groot дизайн-студияси ва Делфт техника университети муҳандиси Карел Нгуен икки корпусли, сувга ярим ботувчи Rén яхтаси лойиҳасини тақдим қилдилар. Бу ҳақда Bateaux.com хабар бермоқда.
Узунлиги 68 метр ва эни 27 метр бўлган яхта 7 метр сувга ботади ва SWATH (Small Waterplane Area Twin Hull – "сувга ботиш юзаси кичик бўлган икки корпусли кема"; бундай кемалар сувга ярим ботувчи катамаранлар ҳам деб аталади) схемаси бўйича лойиҳаланган. Яхта икки корпусли схема эвазига юқори барқарорликка эга.
Яхтанинг двигатели дизель-электр. Яхта 10 нафар меҳмон ва уни бошқарувчи 40 кишилик жамоага мўлжалланган. Яхта бортида унинг эгаси учун ишчи хона, вертолёт майдончаси, оранжерея, дам олиш зонаси ва фитнес-зал жойлаштириш режалаштирилган. Яхта эгасининг хоҳишига кўра яхтани океанографик тадқиқотлар учун лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш мумкин.
Нгуеннинг айтишича, суперяхта концепциясини яратишда унинг яратувчилари Хитой элитаси дидини ҳисобга олишган ва ўзларига буюртмачини 34 ёшли хитойлик миллиардер, уйланган ва икки фарзанди бор бўлган шахс сифатида тасаввур қилишган.
Guido de Groot Design фирмасига Лейденда (Нидерландия) 1997 йилда Гвидо де Грот исмли муҳандис томонидан асос солинган. Фирма мотор ва елканли яхталарнинг ташқи кўриниши ва интерьерларини яратишга ихтисослашган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

18:54 / 19.08.2024
Италияда Bayesian суперяхтаси торнадо оқибатида чўкиб кетди

09:42 / 02.01.2020
Нидерландия «Голландия» номидан расман воз кечди

09:22 / 06.10.2019
Нидерландия ўзини Голландия деб аташдан воз кечди

17:13 / 18.03.2019