“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Қозоғистонда энг пунктуал авиакомпания деб топилди
Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси мамлакатга парвозларни амалга оширувчи энг пунктуал авиакомпаниялар рейтингини тузди.
Рейтингга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида энг яхши кўрсаткич "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясига тегишли бўлди.
Бу борада Венгриянинг Wizz Air компанияси иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни LOT Polish Airlines (Польша) авиакомпанияси қўлга киритди.
Қайд этилишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК барча рейсларнинг 94 фоизини кечикишларсиз амалга оширган.
Ўтган олти ой давомида Қозоғистонга юздан ортиқ рейсларни амалга оширган хорижий авиакомпанияларнинг пунктуаллик рейтинги эса қуйидагича кўриниш олди:
1. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" (Ўзбекистон).
2. Turkish Airlines (Туркия).
3. "Сибирь" (Россия).
4. Air Arabia (БАА).
5. Fly Dubai (БАА).
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" шу йилнинг июнида Москванинг “Домодедово” аэропорти томонидан ҳам энг пунктуал авиаташувчи деб эътироф этилганди.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025