«Очиқлик индекси» рейтинги: Адлия вазирлиги биринчи ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир поғона юқорилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиб, баҳолаш натижаларини ҳар йили икки марта эълон қилиб боради.
15 сентябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди.

Унинг натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 64.30 балл билан мамлакатдаги 45та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида — 4 ўринни, 21та вазирлик ичида эса 3-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингдаги учликни Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банк эгаллаб турибди.

Ўтган галги рейтинг баҳолашда Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида 5-ўрин берилган эди. Жорий йил 1 июлгача бўлган даврни ўзида ифодалаган «Очиқлик индекси» рейтинги 45та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олди.
Шу пайтгача рейтинг баҳолашда фақат давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилган бўлса, жорий йилдан бу ишларнинг сифати ва сони, унинг самарадорлигини баҳолаш каби янги мезон асосида ўтказилди. Бунда, энг аввало, давлат ҳокимияти органлари раҳбариятининг кенг аудитория билан мулоқоти, учрашув, матбуот анжуманлари, брифинглардаги бевосита иштироки, ахборот хизматлари фаолияти ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳамда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида қаноатлантирилганига алоҳида урғу берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бунда вазирлик Матбуот хизмати фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш, давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро ахборот алмашишнинг аниқ механизмларини яратиш бўйича қатор амалий ишлар олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45
Мавзуга оид

18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди

11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда

22:14 / 16.07.2024