Бош прокуратура: пахта ҳосилини талон-тарож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда, мазкур фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган пахта хомашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «А.А» фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди

16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

20:24 / 05.05.2025