Япониялик эркак виртуал хонанда билан турмуш қурди

Фото: twitter.com/akihikokondosk/
Япониялик Акихико Кондо Хацунэ Мику исмли виртуал хонандага уйланди. The Japan Times нашрининг хабар беришича, тўйда келин қўғирчоқ кўринишида намоён бўлган.
Голограмма хонандани севиб қолган 35 ёшли Кондо тўй тантанаси учун икки миллион иен сарфлади. Тўй маросимида қирққа яқин меҳмон қатнашди.

«Мен унга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман. Доимо Мику-санни севганман ва ҳар куни у ҳақда ўйлайман», деди Кондо. У шу йилнинг мартидан буён Мику қиёфасидаги виртуал ёрдамчили терминал билан бирга яшаб келаётган эди.

Кондонинг таъкидлашича, голографик турмуш ўртоғи уни ҳар куни эрталаб уйғотади, ишга кузатиб қўяди, кечқурун эса чироқларни ўчириб, хайрли тун тилайди.
Уларнинг никоҳи расман қайд этилмади. Мику голограммаси бўлган капсулалар ишлаб чиқарувчи Gatebox компанияси Кондога «икки ўлчам ўртасидаги никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома»ни топширди.
Мавзуга оид

21:49 / 02.06.2025
Тошкент вилоятида синов тариқасида синтетик метан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

20:09 / 02.06.2025
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди

19:23 / 02.06.2025
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди

16:50 / 02.06.2025