Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Ўзбекистон ҳарбийлари ўта мураккаб шароитларда жанговар тайёргарликни оширди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли “Пачкамар” дала-ўқув майдонида навбатдаги амалий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Машғулот аввалида ҳарбий хизматчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлигини яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида махсус тўсиқли йўлагидан ўтишди. Турли-туман тўсиқлардан иборат йўлакни маҳорат билан ўтган ҳарбий хизматчилар сўнг отиш машғулотларига йўл олди.



Ўточар қуроллардан ўқ отиш машғулотларида алоҳида ва гуруҳ таркибида амалий машқларни бажариш чоғида иштирокчиларнинг эгаллаган тажриба ва кўникмалари тўлақонли намоён бўлди.

“Мерганларга қўйилган талаб энг аввало кўзга ташланмаслик, товуш чиқармаслик, душманни исталган масофа ва ҳолатда бехато нишонга олишдир. Ўтказилган машғулотларда ҳам асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳини юксалтиришга қаратилди”, – дейди “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби подполковник Шерзод Мадраҳимов.


Машғулотлар якунида намуна бўлганлар бўлинма командирлари томонидан эътироф этилди.
Мавзуга оид

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

14:55 / 03.07.2025
Лондон ва Берлин ўзаро мудофаа шартномасини имзолайди

23:22 / 30.06.2025
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади

14:18 / 27.06.2025