Навальний кучли аллергия сабаб шифохонага ётқизилди

28 июль куни Россиянинг таниқли мухолифатчиси, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальний шифохонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда Meduza.
Ҳозирда, мухолифатчи №64 сонли шифохонанинг терапия бўлимида даволанмоқда. Шифокорлар унинг олиб келиниши сабабларига ойдинлик киритишни рад этишган, КҚФ матбуот котиби Кира Ярмиш Навальнийда «кучли аллергия» эканини маълум қилган.
«Бугун эрталаб (9-30) Алексей Навальний ўткир аллергик реакция ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Юзи кучли шишган ва тери қопламалари қизарган. Аллергия реакцияси манбаси аниқланмаган», - деб ёзган Ярмиш Twitter саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, Навальнийда илгари аллергия кузатилмаган.
Навальнийнинг сафдоши Алексей Волков эса, айни ҳибсхонада худди шундай аломатларни бошидан кечиргани ҳақида маълум қилган.
«Алексей махсус биринчи қабулхонанинг биринчи камерасида. Унда мен июнь ойида 28 сутка ўтирганман. Чиқишим билан шишиб, қизил тошмалар тошди. Бир ҳафта аллергияга қарши дорилар ичиб юрдим. Аммо, Алексейда ҳам шундай аломатлар бор экан, демак, у қандайдир ғалати аллергия», - деган у Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, суд 24 июлда Навальнийни 30 суткага ҳибсга олган эди. У митинг ўтказиш қоидаларини такроран бузганликда айбдор деб топилган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Судяга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистон | 13:34
-
Addinol уруш бошланганидан бери Россияда ўз даромадларини оширди
Жаҳон | 12:55
-
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади
Ўзбекистон | 12:38
Мавзуга оид

22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди

21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди

16:45 / 10.03.2025
Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?

18:14 / 23.11.2024