Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди

Фото: Zuma Press/TNS
Пойгачи ва “Афсоналарни вайрон қилувчилар” (MythBusters) кўрсатуви бошловчиси 36 ёшли Жесси Комбз реактив автомобилда тезлик рекордини ўрнатишга уриниш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Autoblog сайти хабар берди.
Автоҳалокат Орегон штатидаги Алворда чўлида юз берган. Маҳаллий шериф идорасида хабар қилинишича, фожиа 27 августда Комбс реактив автомобил рулида соатига 996 км тезликка эришмоқчи бўлганда содир бўлган. Аёл бошловчи оғир жароҳатлар олгач, ҳаётдан кўз юмган.
Бошловчининг оиласи баёнотида таъкидланишича, у 1976 йилда аёл каскадёрчи ва пойгачи Китти О'Нил томонидан қуруқликда ҳаракатланиш бўйича аёллар ўртасида ўрнатилган тезлик рекордини янгиламоқчи бўлган. Ўшанда О'Нил уч ғилдиракли реактив автомобилда 843 км/соат тезликка эриша олган.
Кўрсатув вакиллари Комбснинг оиласига ҳамдардлик билдиришган. Айни вақтда фожиа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов олиб борилмоқда.
Комбс “4 та ғилдиракдаги энг тезюрар аёл” деган ном ҳам олган. 2013 йилда у соатига 632 км тезликка эришиб, аёллар ўртасида бу борада тезлик рекордига эришган. Комбс янги рекордини 2016 йилда 769 км/соат тезликка эришиб ўрнатган.
Марҳума All Girls Garage, Extreme 4x4 телекўрсатувларида ҳам ишлаган. Шунингдек, у маълум вақт MythBusters кўрсатувини олиб борган.
Бир неча ой олдин Комбс Instagram’даги саҳифасида ўзининг рекордларини ўрнатган болид Eagle Supersonic Speed Challenger видеосини жойлаштирган. Болид F-104 қирувчи самолёти негизида яратилган бўлиб, 52 минг от кучига ва 5 тонна оғирликка эга.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

08:34 / 03.01.2019
Шумахернинг оиласи пойгачининг 50 ёши арафасида унинг аҳволи ҳақида расмий баёнот берди

22:30 / 14.10.2017
Toyota пойгачиси машғулот олдидан рул олдида ухлаб қолди

16:08 / 20.02.2017