Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди
Илҳом Неъматов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев эгаллади.

Фарҳод Нуриддинович Арзиев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президентнинг 25 февраль куни эълон қилинган бошқа бир қарорига асосан, бу амални эгаллаб келган Илҳом Тўйчиевич Неъматов ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, Фарҳод Арзиев 2017 йилнинг майидан буён Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келаётган эди. У илгари Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Илҳом Неъматов эса 2018 йилнинг ноябридан буён Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек дипломатиясига 2012 йил январидан буён Абдулазиз Ҳафизович Комилов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади
Ўзбекистон | 10:33
-
Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 10:28
-
«Манчестер Сити» «Ал-Айн»ни мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа ўйнади
Спорт | 10:10
-
Медведев Яқин Шарқдаги можаро глобал можарога айланиб кетиши мумкинлигини айтди
Жаҳон | 09:26
Мавзуга оид

23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади

07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

08:43 / 30.06.2022
Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди

12:37 / 21.06.2022