Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz оиласи: сўз эркинлиги, мотивация манбаси ва ҳафсалани пир қилувчи ҳолатлар ҳақида
Kun.uz журналистларни 27 июнь – Матбуот ва ОАВ куни билан табриклайди.
Улар фақатгина иш юзасидан эмас, инсонийлик, ҳамфикрлик юзасидан бир том остида жамланишган. Улар бир-бирига шунчаки ҳамкасб эмас, ўрни келганда ака, ука, опа, сингил ҳам бўлишади. Уларни ягона мақсад – халқни тезкор, аниқ, холис ахборот билан таъминлаш, унинг оғирини оз бўлса-да енгил қилиш мақсади бирлаштириб туради. Бу – Kun.uz оиласи.
Kun.uz жамоаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни учун ўқувчиларига кичик туҳфа тайёрлади – бугун журналистлар савол беришмайди, балки ўзлари саволларга жавоб беришади. Улар нега шу касбни танлагани, сўз эркинлигига муносабати, фаолиятида олға ҳаракатлантирувчи мотивацияси, нимадан ҳафсаласи пир бўлиши ҳақидаги фикрларини камера қаршисида туриб очиқ билдиришади.
Журналистларнинг фикрларини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин:

Шу ўринда, Kun.uz жамоаси Матбуот ва ОАВ куни билан соҳанинг барча вакилларини табриклайди. Қаламингиз синмасин, овозингиз бўғилмасин. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳақиқат тарафида бўлинг!
Мавзуга оид

07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади

12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди

20:34 / 30.06.2025
Тошкентда Euronews ваколатхонаси очилди

17:57 / 28.06.2025