АҚШ компанияси 1900 от кучига эга электр гиперкарни намойиш қилди (видео)
2014 йилда АҚШда ташкил топган Elation Hypercars компанияси 1900 от кучига эга Freedom электр гиперкарини намойиш қилди.

Фото: Elation Hypercars
Янги гиперкар дизайнида Koenigsegg Jesko ва Chevrolet Corvette C8 Stingray моделларига хос жиҳатларни кўриш мумкин. Гиперкарнинг ушбу моделлардан фарқли жиҳати “қуш қаноти” кўринишидаги эшиклари ҳисобланади. Автомобил кузовида углепластик қўллангани гиперкарнинг енгилроқ чиқишига имкон берган. Автомобил оғирлиги 1650 кгни ташкил қилади.
Elation Freedom умумий қуввати, версиясига кўра, 1427 ёки 1903 от кучини ташкил қилувчи 3та электр мотор билан жиҳозланган. Машина жойидан 100 км/соат тезликка 1,8 сонияда эриша олади, максимал тезлиги эса 418 км/соат билан чекланган. Гиперкар бир қувватланишда 644 км йўл боса олади.
Машинанинг ишлаб чиқарилиши қачон бошланиши ва у қандай ҳажмда чиқарилиши ҳақида маълумот берилмаган. Шуниси маълумки, гиперкар харидорларга 2 млн долларга айланади. Мижозлар ўз хоҳишларига кўра машинанинг 5,2 литр ҳажм ва 750 от кучига эга бензинда ишловчи моторли версиясини буюртиришлари мумкин. Бироқ гиперкарнинг бундай модификацияси уларга 2,3 млн долларга айланади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45
Мавзуга оид

23:39 / 05.10.2021
Дунёдаги энг чиройли гиперкар маълум қилинди

00:22 / 21.04.2021
Хитой компанияси Bugatti Chiron’дан шиддатлироқ гиперкарни тақдим этди

23:26 / 16.12.2020
АҚШ компанияси соатига 500 километр тезликка эриша оладиган гиперкарни тақдим этди

22:20 / 28.10.2020