Фан-техника | 15:51 / 07.02.2021
6356
3 дақиқада ўқилади

Қўлда созланадиган илк футуристик кўзойнаклар намойиш этилди

VOY компаниясининг диоптрияларни -5 дан +2га осон ўзгартириш мумкин бўлган кўзойнаклари CES 2021 технологик кўргазмасида мукофотга сазовор бўлди.

Кўзойнакларнинг кенг тарқалиб кетганини эслатиш ҳам шартмас – атрофга боқишнинг ўзи кифоя. Ундан ташқари, миллионлаб одамларга икки кўзойнак керак – бири ўқиш учун, бошқаси кўчада тақиш учун. Бу жуда ноқулай, икки кўзойнакни олиб юриш ва уларни алмаштириб тақиш одамнинг асабига тегади, баъзан яшашга халал беради.

CES 2021 кўргазмасида намойиш қилинган кўзойнак гардишидаги (оправа) мурватни бураса кифоя: саноқли сониялар ичида линзалар ўз диоптрияларини -5 ва +2 диапозонида ўзгартириши мумкин.

VOY Glasses муаллифлари илмий янгилик қилишгани йўқ. Улар 1960-йиллардаги Нобель мукофоти лауреати Луис Вальтер Альварес томонидан ишлаб чиқилган технологиядан унумли фойдаланишган. Бозорга чиқарилган маҳсулот сифатида эса, АҚШ компанияси ўз товарини дунёдаги биринчиси дея олади.

VOY Glasses’нинг футуристик кўзойнакларига 79 АҚШ доллари тўлаб буюртма бериш мумкин. Гардишдаги икки мурватни бураб, диоптрияни исталган кўзга созлаб олиш ҳамда «ўқиш» ва «кўчада юриш» учун зарур шароитни яратиб олиш мумкин.

Бу девайс қандай ишлайди?

Гардишдаги созловчи мурватлар кўзойнак шишаларида «сирпанувчи» икки поликарбонат пластинани алмаштириб, -5 дан +2 гача бўлган диапозонда фокус олишни таъминлайди. Бу ерда ҳеч қанақа сеҳр йўқ – бундай технология тиббий жиҳозлар ва смартфон камераларида қўллаб келинмоқда.

VOY оддий ва қуёшдан ҳимояловчи қора кўзойнаклар ишлаб чиқармоқда. Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни кўк рангни блокловчи, кўз қамашишига қарши ва ультрабинафша нурлардан ҳимояловчи қопламали вариантларда тақдим қиляпти. Гардишни эса қора, тошбақаранг, жигарранг, кулранг, тўқ қизил ва оқ рангларда буюртма бериш мумкин.

Врач-офтальмолог тавсиясисиз оптик кўзойнак танлаш, уни «созлаш» дуруст иш эмас. Бизни VOY Glasses’ни бозорга омматан чиқиши ва фойдаланувчиларнинг таассурот ва муносабатларини таҳлили кутиб турибди. Инновацион маҳсулот қанчалар сифатли ва фойдали эканини вақт кўрсатади. Ғоянинг ўзи эса ғаройиб!

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти