Евро-2020. Россия йирик мағлубият билан бошлади, финнлар гуруҳда аутсайдер эмас

Россия термаси Европа чемпионатини мағлубият билан бошлади. Бельгия ўйинда рақиб ҳимоячилари хатоларидан фойдаланиб, осонлик билан ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Ромелу Лукаку ҳисобни очди, бўлим давомида Кастань ўрнига ўйинга қўшилган Менье иккинчи голни урди, ўйин якунида Лукаку дублни расмийлаштириб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0.
🌟 The goals keep coming for Belgium sharpshooter Romelu Lukaku 🎯@Heineken | #EUROSOTM | #EURO2020 pic.twitter.com/zEB6MLbHIQ
— UEFA EURO 2020 (@EURO2020) June 12, 2021
Турнир мезбонларидан бири ҳисобланган Россия рекорд ўрнатди - шу вақтгача турнир мезбони очилиш ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлмаганди. Бу Станислав Черчесов учун Россия термаси бошқарувидаги олтинчи йирик мағлубият бўлди. Аввалроқ Бразилия (0:3), Уругвай (0:3), Германия (0:3), Сербия (0:5) ҳамда Бельгия (1:4) билан ўйинларда йирик ҳисобларда мағлубият қайд этилганди. Россия бешинчи марта Европа чемпионатини мағлубият билан бошламоқда, бу илк ўйинда иккинчи бор йирик ҳисоб қайд этилиши - 13 йил муқаддам Гуус Ҳиддинк бошқаруви даврида Испанияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлинган, аммо якунда турнир яримфиналига қадар борилганди.
Гуруҳнинг биринчи учрашувида, Эриксен билан боғлиқ ҳодисадан кейин барибир давом эттирилган ўйинда гуруҳ аутсайдери сифатида кўрилган Финландия Данияни мағлуб этди.
Биринчи бўлимда ўйин асосан финландияликлар дарвозаси олдида кечганди, ҳисоб очилгунга қадар дарвоза сари зарбалар сони бўйича данияликлар 18:0 кўринишида устунликка эга эди.
Аммо биринчи бўлим охиридаги ҳодисадан кейин иккинчи бўлимга бўшашган ҳолда тушиб келган мезбонлар 59-дақиқада Похьянпалонинг зарбасини ўтказиб юборишди. Финландиялик ҳужумчи голни нишонламади - бу рақибга, шахсан Эриксенга ҳурмат ифодаси эди.
Ўзига кела олмаган данияликлар голдан кейин ҳам фаол ҳаракат қила олишмади. Данияга Юссуф Поульсен ишлаган пенальти ёрдам бериши мумкин эди, аммо шу куни феноменал ўйин кўрсатган дарвозабон Градецки Ҳейбергнинг 11 метрдан берган зарбасини қайтарди. Финландияликлар ғалабали ҳисобни ўйин якунига қадар ушлаб қолишди.
Шу тариқа, B гуруҳида кутилганидек Бельгия биринчи ўринда, гуруҳ аутсайдери ҳисобланган Финландия иккинчи, Россияда эса учинчи ўрин билан гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳам кескин пасайиб кетди.
Дания – Финландия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 59 Похьянпало.
Дания – Шмейхель, Васс (Ларсен, 75), Кьер (Вестергор, 63), Кристенсен, Мэле, Эриксен (Йенсен, 43), Ҳейберг, Дилэйни (Корнелиус, 76), Поульсен, Винд (Ольсен, 63), Брэйтуэйт.
Финландия – Градецки, Райтала (Вяйсянен, 90), Тойвио, Араюури, О`Шонесси, Уронен, Луд, Спарв (Шюллер, 76), Камара, Похьянпало (Форсс, 84), Пукки (Кауко, 76).
Огоҳлантиришлар: Луд (4), Спарв (51).
Бельгия – Россия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Лукаку, 2:0 – 34 Менье, 3:0 – 88 Лукаку.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Боята, Вертонген (Вермален, 77), Кастань (Менье, 27), Дендонкер, Тилеманс, Азар, Мертенс (Азар, 72), Лукаку, Карраско (Прат, 77).
Россия – Шунин, Фернандес, Семенов, Жикия, Жирков (Караваев, 43), Баринов (Дивеев, 46), Оздоев, Зобнин (Мухин, 63), Головин, Кузяев (Черишев, 29; Миранчук, 63), Дзюба.
A гуруҳида Италия турнирнинг очилиш ўйинида Туркияни йирик ҳисобда мағлуб этиб (3:0), гуруҳ етакчисига айланган. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида кучлар тенг келган - швейцарияликлар ҳужумчиси Эмболонинг иккинчи бўлим бошида урган голига бўлимнинг иккинчи қисмида Мур жавоб қайтарган.
Туркия – Италия 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 53, Демирал (автогол), 0:2 – 66 Иммобиле, 0:3 – 79 Инсинье.
Туркия – Чақир, Челик, Демирал, Суюнчи, Мераш, Йокушлу (Қаҳвачи), 65), Караман (Дарвишўғли, 76), Язижи (Ундер, 46), Тўфон (Ойхон, 64), Чалхонўғли, Йилмаз.
Италия – Доннарумма, Флоренци (Ди Лоренцо, 46), Бонуччи, Кьеллини, Спинаццола, Барелла, Жоржиньо, Локателли (Кристанте, 74), Берарди (Бернардески, 85), Иммобиле (Белотти, 81), Инсинье (Кьеза, 81).
Огоҳлантиришлар: Суюнчи (88), Дарвишўғли (90).
Уэльс – Швейцария 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 49 Эмболо, 1:1 – 74 Мур.
Уэльс – Уорд, Робертс, Мифем, Родон, Дэвис, Аллен, Бэйл, Моррелл, Рэмзи (Ампаду, 90), Жеймс (Брукс, 75), Мур.
Швейцария – Зоммер, Эльведи, Шер, Аканджи, Мбабу, Фройлер, Чака, Родригес, Шақири (Закария, 66), Сеферович (Гавранович, 84), Эмболо.
Огоҳлантиришлар: Шер (30), Мур (47), Мбабу (63).
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малайзия кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи
Иқтисодиёт | 16:00
-
“Режим қулашига тўғри келса, Москва ёрдамга келиши мумкин” – туркиялик таҳлилчи
Жаҳон | 16:00
-
Экспертлар: Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемага қарши ҳаракатлари халқаро қонунларга зиддир
Жаҳон | 15:45
-
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин
Иқтисодиёт | 15:34
Мавзуга оид

21:14 / 14.07.2021
Еврода ўзини кўрсатган футболчилар. Улар энди топ-клубларда пайдо бўлиши мумкин

15:57 / 13.07.2021
Евро-2020 якунлари. Ким тезроқ, чидамлироқ ва аниқроқ?

15:32 / 13.07.2021
Евро-2020 рамзий жамоаси эълон қилинди

17:32 / 12.07.2021