Европанинг парвозлар сони бўйича энг йирик аэропорти маълум қилинди
Рейтингда етакчи бўлган Истанбул аэропорти 2021 йилда қарийб 40 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатган.

Фото: Lefteris Pitarakis / AP
Европа ҳаво хавфсизлиги ташкилоти парвозлар сони бўйича Европадаги энг йирик аэропортлар рейтингини эълон қилди, деб хабар берди Avianews.
Унга кўра, Истанбул аэропорти кунига 893та рейс билан рейтинг етакчиси бўлди.
Иккинчи ўринга кунига 826та рейс билан Амстердамдаги Схипхол аэропорти жойлашди.
Кунига 778та учиш-қўниш амалга ошириладиган Мадриддаги Барахас аэропорти рўйхатда учинчи бўлди.
Юқори ўнталикка шунингдек, Франкфурт, Шарл-Де-Голл (Париж), Хитроу (Лондон), Сабиха Гекчен (Истанбул), Мюнхен, Барселона ва Лиссабон аэропортлари кирди.
Рейтинг 30 январдан 5 февралгача кунига ўртача амалга ошириладиган рейслар сони асосида тузилган.
Аввалроқ Истанбул аэропорти 2021 йил якунлари бўйича Европанинг энг зич аэропорти деб топилганди. Аэропорт қарийб 40 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатган.
Мавзуга оид

15:45 / 02.06.2025
Киевнинг Истанбулдаги музокаралар учун таклифлари маълум бўлди

14:28 / 02.06.2025
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди

10:50 / 02.06.2025
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтади

20:07 / 01.06.2025