Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
Аманбай Оринбаев тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимида ишлади.

Полковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимидан озод этилган.
У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
2016-2017 йилларда Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи бўлган Аманбай Оринбаев 2017 йил майида Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2019 йилнинг мартидан 2020 йил февралигача Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган, кейин икки йил ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган, 2022 йил мартида Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланганди.
Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон прокурори Фарҳод Алламбергенов ишдан олиниб, унинг ўрнига Эркабой Тожиев тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди

07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади

10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси

12:31 / 01.07.2024